Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Азалий анъаналар бардавом: маҳаллаларда саховат тадбирлари давом этмоқда
2023-04-05 14:56:38 107
Президентимизнинг 2023 йил 21 март куни қабул қилинган “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори инсон қадрини улуғлашдек эзгу мақсадни ўзида мужассам этганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Қарорда Рамазон ойини миллий анъана ҳамда қадриятларга мос ва муносиб тарзда ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.
Қарорда белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида Ўзбекистон туманидаги ҳар бир маҳаллаларда улуғ айём кунлари "дафтар"ларда турган, эҳтиёжманд аҳоли вакиллари, ногиронлиги бўлган, бетоб кишилар ва нуронийлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда.
"Маҳалла" хайрия жамоат фонди кўмагида ўтказилган ана шундай ифторлик тадбирлари Навбаҳор, Тинчлик, Сочтепа, Олмазор, Бешкапа, Қирқкетмон, Охта Тагоб, Мевазор, Каримобод, Даштчўлпон, Даштхасан, Қудаш ва Қудашобод каби маҳаллаларда яшовчи рўзадорлар учун ҳам ташкилланди.
Тўкин дастурхон атрофида йиғилганлар Ватанимизга тинчлик, жойларда амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга бардавомлик, ҳар бир хонадонга файзу барокат тилаб, дуолар қилмоқдалар.
Хайрли тадбирлар давомида бир жойда ётиб қолган беморлар, жисмоний имконияти чекланган эҳтиёжманд оила вакилларининг хонадонларига ҳам йўқловлар уюштирилиб, дилларга меҳр ва шодлик улашилмоқда.