Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2023-03-30 22:31:19 124
Бугун Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги олтмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишида Ўзбекистон тумани бўйича референдум ўтказувчи участка комиссияларининг аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида;
Туман ички бозорларида нархлар барқарорлигини сақлаш ва аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида;
Туман маҳаллаларидаги ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида “Оилавий тадбиркорлик” дастурлари доирасида фуқаролар учун ажратилаётган имтиёзли кредитлар самарадорлиги тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорининг ижроси юзасидан Ўзбекистон туманида 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги ҳар бир масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар аниқ мисоллар орқали батафсил жавоб қайтарди.
Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.