Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Нурсухлик томорқачи аёл 9 сотих иссиқхонасидан юқори даромад олмоқда (видео)

×

 2023-03-28 23:20:26    57

PDF yuklash
Chop etish


Томорқа-даромад манбаи. Заминимиз унумдор ва серҳосил. Ҳаракат қилган инсон кафтдек ердан ҳам яхшигина даромад қилади.

Ўзбекистон тумани Нурсух маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Тохира Бозорова ўз оиласи билан 3 йилдан буён томорқачилик билан мунтазам шуғулланиб келади

Томорқасидаги 9 сотих майдонда иссиқхона ташкил этган миришкор аёл дастлабки йили помидор етиштириб 60 миллион сўм даромад олган. 

“Йилига 2 марта ҳосил оламиз. Жорий йилнинг 20 март кунидан пишиб етилган бодрингларни бир килограмини 22 минг сўмдан сотишни бошладик. Илк мавсумда 70 млн сўм даромад олишни режалаштирганмиз”, дейди илғор томорқачи аёл. 

Хонадонда 60 тупдан зиёд гилос ва бодом каби дарахтлар парваришланишини билан биргаликда, чорва моллари ҳам боқилмоқда. 

Ердан унумли фойдаланиш, ҳалол ва астойдил меҳнат-фаровон ҳаётнинг мустаҳкам пойдевори эканлигини ана шундай миришкор қишлоқ аёлларининг фаолияти мисолида яна бир бор кўриш мумкин.