Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси 30 март куни бўлиб ўтади
2023-03-27 13:56:23 130
Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси 30 март санасига белгиланган.
Сессия кун тартибидан Ўзбекистон туманида Референдум ўтказувчи участка комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш, Туман ички бозорларда нархлар барқарорлигини сақлаш ва аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳамда Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ўрин олган.
Сессия ишига сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда сиёсий партиялар вакиллари таклиф этилиши белгиланган.
Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ҳам Кенгаш котибиятининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали жонли эфирга узатилади.