Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қудашобод маҳалласида ҳам ичимлик сув қудуғи қазилиб, сув минораси ўрнатилди
2023-03-27 09:46:30 149
Ўзбекистон туманидаги Қудашобод маҳалла фуқаролар йиғини янги ташкил топган маҳаллалардан. Маҳалла ўрамидаги мавжуд 510 га яқин хонадонда 2500 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.
Ҳудуд аҳлининг тоза ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш мақсадида ушбу масканда ҳам тоза ичимлик суви қудуғи қазиб чиқарилди.
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли қарори асосида амалга оширилган ушбу хайрли лойиҳа қиймати 730 миллион сўмни ташкил этди. Қишлоқда янги сув қудуғи қазилиши билан биргаликда, 24 метрли 25 м3 сиғимга эга бўлган минораси ўрнатилиб, мўъжаз сув иншооти барпо этилди.
Айни кунларда пудратчи ташкилот қурувчи-мутахассислари томонидан ушбу масканда қўшимча ободонлаштириш ҳамда сувни зарарсизлантириш ускуналарини ўрнатиш тадбирлари амалга оширилмоқда.