Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти кенг тарғиб қилинди
2023-03-25 18:08:04 152
Ўзбекистон туманида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбири мунтазам ўтказилмоқда.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим тизими фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этган ана шундай тарғибот тадбирларининг навбатдагисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева қатнашди.
Тадбирда иштирокчиларга янгиланаётган Бош Қомусимизда юз бераётган ўзгаришлар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Конституциявий қонун лойиҳасини тайёрлашда 190 га яқин давлат тажрибаси ва 400 дан ортиқ халқаро ҳужжат чуқур ўрганилган. Унинг умумхалқ муҳокамаларида 222 минг 700 дан ортиқ таклиф келиб тушган. Конституция моддалари 128 тадан 155 тага, нормалар 275 тадан 434 тага етганлиги қайд этилди.
Тадбирда хусусан, Конституциявий қонун лойиҳасида таълим олиш ҳуқуқи ва имконияти ҳам кенгайтирилиб, ўқитувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари конституциявий мақомга эга бўлиши бўйича ҳам нормалар киритилганлиги алоҳида эътироф этилди.