Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янгиланаётган Конституция йўналишлари

×

 2023-03-24 20:57:21    195

PDF yuklash
Chop etish


Янгиланаётган Конституция халқпарвар давлат қуриш мақсадида кучли парламент, ихчам ва масъулиятли ҳукумат, мустақил ва адолатли суд тизимини барпо этишга қаратилган. Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ваколатлари сезиларли даражада кенгаймоқда, икки палата ишидаги такрорланишлар бартараф этилиб, ҳар бирининг масъулият соҳаси аниқ белгиланмоқда. Хусусан, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари амалдаги 5 тадан 12 тага, Сенатда эса, 14 тадан 18 тага кўпаймоқда.

Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш, Давлат бюджети ижросини назорат қилиш, Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш каби ваколатлар бевосита халқ томонидан тўғридан-тўғри сайланадиган Қонунчилик палатаси ваколатига ўтказилмоқда.

Бош вазир номзодини Президент Қонунчилик палатасига киритиб, халқ вакиллари маъқуллагандан сўнг лавозимга тайинлаш тартиби жорий этилмоқда.

Бош вазир номзодини Қонунчилик палатасига тақдим қилишдан олдин Президент томонидан барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш назарда тутилмоқда.

Жойлардан тенг вакилликни сақлаб қолган ҳолда, сенаторлар сони ҳозирги 100 нафардан 65 нафарга туширилади, бунда ҳар бир ҳудуддан 4 тадан сенатор сайланади, Президент томонидан тайинланадиган сенаторлар сони эса 16 тадан 9 тага камайтирилади.

Олий Мажлис палаталарининг биргаликдаги ваколатлари ҳам кучайтирилиб, парламент назоратининг муҳим шакли бўлган парламент текшируви институти мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Олий Мажлиснинг жамият ҳаётидаги ўрни, роли ва таъсирини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ваколатлари парламентга ўтказилмоқда.

Хусусан, Бош прокурор, Ҳисоб палатаси раҳбарлигига номзодлар аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин Президент томонидан тайинланиш, шунингдек монополияга ва коррупцияга қарши курашиш органлари раҳбарларини Сенат томонидан сайлаш амалиёти жорий этилмоқда.

Махсус хизматлар фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлигига номзод аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин Президент томонидан тайинланиши тартиби жорий этилмоқда.

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида Судьялар олий кенгашининг барча аъзоларини Сенат томонидан сайлаш тизими киритилмоқда.

Маҳаллий даражада ҳокимиятлар бўлиниши принципини амалга оширилади, ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига раҳбарлик қилиш институти вилоят Кенгашлари учун 2024 йилдан, туман Кенгашлари учун эса, 2026 йилдан тугатилади.

Фуқароларга суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

Жахонгир Қосимов

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг девонхона мудири