Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 53 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Аёллар дафтари”-муаммолар ечимига элтувчи йўл: Наврўз байрами арафасида Ўзбекистон туманида ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган 112 нафар эҳтиёжманд аёлларга моддий ёрдам пуллари тарқатилди

×

 2023-03-19 11:38:54    147

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичи доирасида белгиланган вазифалар, дафтар рўйхатига киритилган аёл қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тадбирлари давом этмоқда.

“Дафтар”га 6 та тоифа бўйича рўйхатга олинган 6809 нафар аёлларнинг ҳар бирини манзилли қўллаб-қувватлаш бўйича амалий тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги сабабли “Аёллар дафтари”нинг 3-, 4- ва 6-тоифасида рўйхатга олинган 351 нафар хотин-қизларнинг ҳар бирига 1 млн 200 минг сўмдан (жами 421 млн 200 минг сўм) бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда. 

Шу муносабат билан, ташкилланган навбатдаги учрашувда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳам қатнашди.

Тадбир аввалида сўз олган туман раҳбари барча опа-сингилларни Наврўз айёми билан самимий қутлаб, оилаларга тинчлик-фаровонлик, қут-барака тилади. Юртбошимиз бошчилигида мамлакатимизда аёл-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарли қилиш, бандлигини таъминлаш, уларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, турли соҳаларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун яратилаётган шарт-шароитлар хусусида тўхталинди. 

Тумандаги ишсиз ва ҳимояга муҳтож ҳар бир хотин-қизнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга йўналтириш, томорқадан самарали фойдаланишда кўмаклашиш, кредит ва субсидиялар ажратиш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш ишларини ташкил этиб, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишлар изчил давом этиши алоҳида таъкидланди.

Шу куни “дафтар”нинг олтинчи мезони бўйича рўйхатга олинган, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган 112 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга қайд этилган миқдорда бир марталик моддий ёрдам пуллари топширилди. 

Учрашувда хотин-қизлар вакиллари ҳам сўз олиб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда аҳолининг эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож қатламига кўрсатилаётган ана шундай алоҳида эътибор ҳамда ғамхўрликлар учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.