Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қайта чирой очган болалар боғчаси навбаҳорлик болажонларга байрам туҳфаси бўлди

×

 2023-03-19 11:28:14    84

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 39-давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қайта таъмирланиб, Наврўз байрами арафасида болажонлар ихтиёрига топширилди. 

Қарийб эллик йил аввал барпо этилган муассасада давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида таъмирлаш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. 

Ободлик ишлари доирасида боғча биносининг иссиқлик тизими тўлиқ янгиланиб, янги ва замонавий эшик-ромлар қадалди. Асосий бино олди ўралиб, қулай шароит таъминланди. Муассасанинг том қисмини тўлиқ таъмирланиб, ҳовлидаги эски девор янгиланди. Шу каби яна қатор қурилиш-таъмирлаш ишларига 265 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Замонавий тус ва бир қатор қулай шароитларга эга бўлган боғча бу ерда тарбияланаётган 125 нафар навбаҳорлик болажонларга ўзига хос байрам туҳфаси бўлди

Яшариш айёми арафасида янгича қиёфага эга бўлган муассасада ташкилланган бугунги тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман ички ишлари бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов, мактабгача таълим бўлими вакиллари, маҳалла аҳли ҳамда жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда сўз олган туман раҳбари барчани қўшалоқ шодиёна билан қутлаб, бугунги кун талабларига мос ҳолга келтирилган ушбу маскан албатта, фарзандларимизнинг сифатли бошланғич билим олишлари ва ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишига хизмат қилишини таъкидлади.