Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 63 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мурувват уйида Наврўзи олам шукуҳи

×

 2023-03-17 23:59:22    153

PDF yuklash
Chop etish


“Наврўз” энг аввало меҳр-оқибат ва ҳайру саҳоват байрами бўлиб, бу кунларда беморлар ва кўмакка муҳтож кишиларга беминнат ёрдам бериш каби эзгу юмушлар ҳам кенг миқёсда бажарилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлганлар учун аёллар интернат уйида ташкилланган байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди. 

Шодиёналарда иштирок этган туман сектор раҳбарлари меҳр масканида яшовчилар ҳолидан хабар олиб, уларни айём билан қутлашди, барчага сиҳат-саломатлик, кўнгил хотиржамлиги тиланди.

Тадбир аввалида сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, барчанинг янгиланиш ва яшариш айёми билан табриклаб, муассасада даволанаётган аёллар доимо давлатимиз ардоғида эканлигини яна бир бор таъкидлаб, Президентимиз ташаббуси билан юртимиздаги “Саҳоват” ва “Мурувват” уйларига кўрсатилаётган эътибор намунасини айни даргоҳда яратилган шароитларда ҳам яққол кўриш мумкинлигини қайд этиб ўтди. 

Бугунги тадбирда эзгулик йўлидаги ўзларининг муносиб ҳиссаси билан вилоят божхона бошқармаси ҳамда “Ишонч” дўконлар тармоғи Яйпан филиали мутасаддилари ҳам қатнашиб, даволанувчиларнинг байрамона кайфияти ва шодликларига шерик бўлишди. 

Шу куни муассасада яшовчи хотин-қизларнинг қалбларига баҳорий илиқлик билан биргаликда, туман ҳокимлиги ҳамда ҳомий ташкилотларнинг эсдалик совғалари ҳам улашилди.

Байрам тадбири куй-қўшиқ ҳамда рақслар билан давом этди.