Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 67 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида чигит экиш ишлари бошланди

×

 2023-03-16 23:46:52    172

PDF yuklash
Chop etish


Баҳор фаслида кунлар исиши билан далаларда деҳқончилик ишлари бошланади. Баҳорнинг ҳар бир кунини ғанимат билган деҳқон борки, ерга уруғ қадайди. Мақсади мўл ҳосил олиш. 

Ўзбекистон туманидаги “Каримжон Эргашев” фермер хўжалиги даласида чигит экиш мавсуми олдидан кўргазмали амалий семинар ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов, туман сектор раҳбарлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, "Булут текстил" пахта-тўқимачилик кластери масъуллари, қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилот ва корхоналар мутасаддилари ва бир гуруҳ нуронийлар иштирок этдилар.

Дастлаб тадбирда сўзга чиққанлар йиғилганларни янги мавсум ҳамда яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан табриклаб, чигит экиш, уни парвариш қилишдаги энг муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтишди. Хусусан, чигит экиш агротехник талаб ва меъёрлари, техникалар созлиги, чигитни бир текис ундириб олиш билан боғлиқ жараён яна бир бор амалий машғулот тарзида тушунтириб берилди.  

Қайд этилишича, жорий йилда Ўзбекистон туманидаги 160 та фермер хўжаликларида 4 минг 400 гектар майдонга пахтанинг “С-8290”, “Наманган-77” навли ва янги нав уруғлари экилади. Экиш мавсумида жами 40 та, шундан 16 та юқори унумли, 24 та оддий, шундан 16 та янги моделдаги ўғитлаб экиш сеялкалари ишлатилади. Экиш олдидан ҳар гектар майдонга 300 килограмдан аммафос ўғит, етарли миқдорда ёнилғи-мойлаш маҳсулотларининг заҳираси яратилган.

Мутахассисларнинг фикрича, чигит белгиланган муддатларда экилса, бир текис ва соғлом кўчат олинади. Бунга уруғ юмшоқ, нам ва ҳарорати етарли бўлган тупроққа қадалганида эришилади. Чигитни муддатидан олдин ёки кеч экиш кутилган натижани бермайди. Тупроқ ҳарорати 10 сантиметр чуқурликда 13-14 градусга етганида чигит уруғини қадаш учун энг қулай муддат саналиб, уруғ қисқа кунларда кўтарилишни бошлайди. Туксиз чигит туклига нисбатан 5-6 кун кечроқ экилади.

Мутасаддиларга чигит экишни қисқа муддатларда ва сифатли якунлаш, чигит экиш сеялькаларини ростлаш, ерни экишга тайёрлаш каби муҳим масалалар бўйича тавсиялар берилди.

Семинар сўнгида кекса нуронийлар томонидан бўлғуси ҳосилга барака тиланиб, дуои фотиҳалар қилинди.