Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ҳоким кубоги” учун ўтказилган мусобақалар ғолиб ва совриндорлари Наврўз умумҳалқ байрами тантаналари давомида тақдирланди

×

 2023-03-16 01:32:01    76

PDF yuklash
Chop etish


“Ҳоким кубоги” учун ўтказилган мусобақалар ғолиб ва совриндорлари Наврўз умумҳалқ байрами тантаналари давомида тақдирланди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон тумани маҳаллаларидаги ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол ва волейбол турлари бўйича туман ҳокими кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Маҳаллалардаги спорт майдонларида қарийб йигирма кун давом этган баҳсларда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигитлар мини футбол бўйича, айни шу ёшдаги хотин-қизлардан иборат жамоалар эса волейбол бўйича ғолиблик учун ўзаро беллашдилар.

Ёшларнинг бўш вақтни кўнгилли ва фойдали ўтказиш, улар ўртасида спорт тарғиботини кучайтиришга қаратилган мусобақалар қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтди.  

Волейбол бўйича қизлар ўртасидаги мусобақа якунида “Пасткиқўриқ” маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, Ўзбекистон тумани ҳокими кубоги соҳиби бўлди. Иккинчи ўринни “Нурсух”, учинчи ўринни “Қушқўноқ” маҳалла фуқаролар йиғинлари жамоалари эгаллади. 

Спортнинг мини футбол тури бўйича бўлиб ўтган баҳслар якуни бўйича ғолиблик ва ҳоким кубоги эса “Кичик Оқмачит” маҳалласи йигитларига насиб этди. Иккинчи ўринни “Шўрқишлоқ”, учинчи ўринни эса “Кўл Элаш” маҳалла фуқаролар йиғинлари жамоалари қўлга киритди. 

Ғолиб ва совриндорлар туманда кенг нишонланган Наврўз умумҳалқ байрами шодиёналари давомида муносиб тақдирланишди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев сектор раҳбарлари иштирокида ёш спортчиларга кубок, диплом ҳамда эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.