Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Оқмачитда электр таъминотини яхшилаш мақсадида 1 минг 500 метрдан зиёд замонавий СИП кабеллари тортилмоқда
2023-03-14 20:15:22 139
Ўзбекистон туманидаги Оқмачит маҳалласида электр таъминотини яхшилаш бўйича амалий тадбирлар давом этмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида шу кунгача маҳаллага 57 та янги темир-бетон таянчлари ўрнатилди.
Қайд этилишича, туман энергетиклари томонидан айни кунларда мазкур таянч устунларига 1 минг 500 метрдан зиёд замонавий турдаги СИП кабеллари-янги ҳаво тармоқлари тортилмоқда. Дастур асосида маҳаллага 160 кВАли янги трансформатор ўрнатилиши ҳам кўзда тутилган.