Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўқувчилар касб-ҳунар ўрганмоқда

×

 2023-03-10 19:40:06    84

PDF yuklash
Chop etish


Шу йилнинг 20 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда мамлакатимиз таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш ва ўқувчиларни касбга йўналтириш масалалари кенг муҳокама қилинган эди.

Ёшларни касб ўрганишга қизиқтириш мақсадида мутасаддилар олдига умумий ўрта таълим мактабларида касб-ҳунар устахоналари ташкил этиш, уларни жиҳозлаш ва зарур ашёлар билан таъминлаш вазифаси қўйилди.

Бу борада Ўзбекистон туманидаги умумтаълим мактабларида ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, туманнинг Янги Яйпан мавзесида жойлашган 69-умумтаълим мактабининг тегишли ўқув хоналари махсус жиҳозланиб, ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлаш йўлга қўйилган. Бу ерда нафақат юқори синф ўқувчилари, балки 7, 8 ва 9-синф ўқувчилари ҳам дарс машғулотларидан бўш вақтларида турли касблар сир асрорларини ўрганмоқдалар.