Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Агробанк”нинг Ўзбекистон туманидаги филиали қуёш панелларидан энергия олади
2023-03-09 13:50:05 176
Яйпан шаҳридаги Акциядорлик тижорат “Агробанк” Ўзбекистон филиали биносига 30 кВт. соат қувватга эга 56 дона қуёш электр панеллари ва 1 дона инвертор ўрнатилди.
Таъкидланишича, ушбу қуёш панеллари бир йилда 120,5 минг кВт. соат электр энергия манбаи ишлаб чиқариши, йиллик 54,2 миллион сўмдан ортиқ маблағни тежаш имконини беради.
Айни кунларда туманда давлат ва хусусий сектор ташкилотлари ҳамда аҳоли хонадонларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, улардан оқилона фойдаланиш, айниқса, муқобил энергия турларидан самарали фойдаланиш бўйича муайян саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.