Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мактабгача таълим ташкилотлари ходималари спорт мусобақаларида беллашдилар

×

 2023-03-07 09:31:57    62

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида ишловчи аёл ходимлар спортнинг волейбол, стол тенниси, шашка ва армрестлинг турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш, аёллар спортини ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш ҳамда 8 март-Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкилланган мусобақалар муросасиз ва қизиқарли баҳсларга бой ўтди. 

Ушбу спорт тадбирида 60 нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этишди.

Ғолиб жамоалар ва мусобақанинг фаол иштирокчилари туман мактабгача таълим бўлими томонидан таъсис этилган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.