Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Юртни яшнатувчи эзгу амаллар: Дарвешободда ҳам яхши ниятларда дарахт кўчатлари қадалди
2023-03-06 20:54:57 139
Кўчат экиб, боғ яратиш, атроф-муҳитни тоза ва озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятларидир. Ўзбекистон туманида яқинлашиб келаётган улуғ айём, Наврўз умумхалқ байрами олдидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар бир қишлоқ ва маҳаллаларда боғ яратиш, юртни обод, янада гўзал гўшага айлантириш борасидаги эзгу ва хайрли ишлар тобора қулоч ёймоқда.
Ана шундай хайрли амаллар бугун туманнинг Дарвешобод маҳалласида ташкил этилди. Эзгу акциянинг уюшқоқлик ва кўтаринки руҳда ўтказилишида бу гал туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими асосий ташаббускор бўлди.
Маҳалла раислари, бўлим ходимлари ва албатта дарвешободликлар фаол иштирок этган тадбирда туман сектор раҳбарлари қатнашди.
Лойиҳаси доирасида ҳудудда танлаб олинган жойга юз тупга яқин манзарали кўчатлар экилди.
Шу куни маҳаллада тайёрланган сумалак тўла дошқозон атрофида эзгу тилаклар билдирилиб, юртимизга тинчлик, тотувлик, халқимизга фаровонлик, бунёдкорлик ва яратувчилик ишларига янада ривож тиланди.