Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет”: ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирдамлик натижасида маҳалланинг 3 минг 600 метр ички йўллари асфальтланди

×

 2023-03-06 19:00:20    69

PDF yuklash
Chop etish


“Ташаббусли бюджет” доирасида ажратилаётган маблағлар ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб муаммоларига ечим бўляпти.

Ўзбекистон тумани Қоратепа маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари айни лойиҳанинг 2022 йилги 2-мавсумида ички йўлларни таъмирлашга оид таклифни илгари суришди. 

Жараён давомида ҳудуд аҳлининг кўрсатган фаоллиги, ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирдамлик натижасида мазкур ташаббус икки мингтадан кўп овоз олиб, давлатимиз раҳбарининг қарори асосида молиялаштирилди. 

Натижада, маҳалладаги 3 минг 600 метр ички йўлларда асфальтлаш ишлари олиб борилиб, аҳолининг кўп йиллик мушкули ариди.