Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бузуқўрғон маҳалласида “Ёшлар боғи” барпо этилди

×

 2023-03-04 18:19:38    74

PDF yuklash
Chop etish


Баҳор фаслининг илк кунларидан бошлаб, Ўзбекистон тумани масканларини кўкаламзорлаштириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш мақсадида “Яшил ҳудуд” акциялари қизғин давом этмоқда.

Акция доирасида бугун туманнинг Бузуқўрғон маҳалласида мўъжазгина “Ёшлар боғи” барпо этилди. 

Шу муносабат ўтказилган ҳам кўргазмали семинар, ҳам амалий тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъуллари, маҳалладаги ёшлар етакчилари, бузуқўрғонлик ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Тадбир аввалида ёшлар вакиллари томонидан билдирилган туманнинг ҳар бир маҳалласида “Ёшлар боғи” ташкил этиш ташаббуси тўлиқ қўллаб-қувватланди. Ушбу хайрли тадбирни амалга оширишга маҳалладаги ёшлар етакчиси асосий ташаббускор бўлишлиги белгиланди. 

Шу куни Бузуқўрғондаги бўш турган майдонда 200 тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, маҳалланинг "Ёшлар боғи" барпо этилди.