Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳалладаги ўрганишлар аҳоли мурожаатларини тизимли ҳал этишга қаратилган
2023-03-04 18:10:55 132
Ўзбекистон туманидаги барча маҳаллаларда сектор раҳбарлари бошчилигида ишчи гуруҳлари томонидан аҳоли билан мулоқотлар ўтказилиб, улар томонидан билдирилган мурожаат, муаммолар ва таклифларни тизимли равишда ҳал этишга эътибор қаратиб келинмоқда.
Чекка ҳудудларда “хонадонбай” ўрганишлар давомида аҳоли муаммоларини бартараф этишга қаратилган ана шундай тадбирлардан навбатдагиси Кичик Жонобод қишлоғида ташкил этилди.
Туман ҳокими бошчилигидаги мутасаддилар, ишчи гуруҳ масъуллари қишлоқ аҳли вакиллари билан учрашиб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари ўрганилди.
Жараённинг дастлабки кунида аҳоли вакиллари томонидан турли ижтимоий масалаларга оид мурожаатлар билан биргаликда, асосан қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, хусусан электр энергияси, ичимлик суви таъминоти ва ички йўлларни таъмирлашга оид таклифлар илгари сурилди. Ҳар бир мурожаат ва таклифлар ижроси юзасидан муддат ва масъуллар белгиланиб, алоҳида назоратга олинди.
Кичик Жонобод қишлоғидаги мавжуд 4 та кўчада жойлашган 189 та хонадонларда яшовчи аҳоли вакилларининг муаммо ва таклифларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.