Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳаллалар кутубхоналарига бепул китоблар тўплами тарқатилди
2023-03-03 21:08:20 133
Азалдан юртимизда китоб қадрланган. Чунки китоб ақлни чархлайдиган, инсонни маънавий камолот сари етаклайдиган бебаҳо воситалардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда ҳам аҳоли, айниқса, ёшларда китобга қизиқиш, мутолаа маданиятини юксалтириш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида ҳам ҳар бир маҳаллада кутубхона ташкил этиш кераклиги таъкидланган эди. Шу мақсадда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан “Ҳар бир маҳаллага китоб” лойиҳаси ташкил этилди.
Лойиҳа доирасида фонд томонидан Ўзбекистон туманидаги 61 та маҳалла фуқаролар йиғинларига 21 турдаги жами 2500 донадан зиёд китоблар топширилди.
Маҳаллаларга топширилган китоблар ҳар бир маҳалланинг мўъжазгина кутубхонасидан ўрин олиб, ундан аҳоли кенг фойдаланади.