Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 58 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Суперлига-2023 мавсуми олдидан "Турон" жамоасининг тақдимот маросими ўтказилди

×

 2023-03-01 23:41:15    65

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманининг "Турон" футбол клубининг мавсумолди расмий тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, жамоа мухлислари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида сўз олган туман раҳбари туманда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини айтиб ўтди. Айниқса, спортнинг футбол турини янада ривожлантириш, истиқболли ва иқтидорли ёш футболчиларни танлаш ва тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш муҳим вазифага айланганини таъкидлаб, бу борада “Турон” футбол клуби томонидан амалга оширилаётган салмоқли ишлар эътиборга молик эканлигини таъкидлади. Суперлигага қайтган жамоага янги мавсумда фақат омад ва зафарлар ёр бўлишига тилаклар билдирилди. 

Шунингдек, тақдимот маросимида жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳам сўз олиб, жамоани қўллаб-қувватлаб келаётган клуб мутасаддиларига, барча масъул раҳбарларга ўз миннатдорчилигини билдириб, албатта ҳар бир ўйинда мухлислар ишончи жамоага катта далда бўлишини таъкидлаб ўтди. Фан клуб раиси Амирулло Собиров мухлислар ҳамиша жамоа билан бирга экани ва қўллаб-қувватлашларини, жамоага янги мавсумда чемпионлик ёр бўлишига тилак билдирди.

Кўтаринки руҳда ташкил этилган тақдимот маросимида жамоанинг барча футболчилари, шу жумладан, таркибга келиб қўшилган легионерлар тўлиқ таништирилди. Маросим давомида жамоа томонидан янги мавсумда фойдаланиладиган либослар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Маълумот учун, "Турон" жамоаси Суперлига янги мавсумидаги илк ўйинини 5 март куни Яйпандаги "Ўзбекистон"  ўйингоҳида Бухоронинг "Бухоро" жамоасига қарши ўтказади. Шу куни Яйпандаги ўйингоҳда 2023 йилги катта футбол мавсумининг тантанали очилиш маросими ҳамда концерт дастури ҳам ташкил этилади.