Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 209 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳалла ёшлари “Ҳоким кубоги” мусобақасида беллашмоқдалар

×

 2023-02-28 20:56:32    73

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон тумани маҳаллаларидаги ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол ва волейбол турлари бўйича туман ҳокими кубоги мусобақалари бўлиб ўтмоқда. 

Ҳудудлардаги спорт майдонларида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла йигитлари мини футбол бўйича, айни шу ёшдаги хотин-қизлардан иборат жамоалар эса волейбол бўйича секторлар кесимида ўзаро беллашмоқдалар.

Бугун Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғинидаги сунъий қопламали майдонда 1-сектор ҳудудидаги “Кичик Оқмачит”-“Ислом”,  “Бегобод”-“Зиё Нурсух” ва “Пасткиқўриқ”-“Оқмачит” маҳаллалари ёшларидан иборат жамоаларнинг ўйинлари бўлиб ўтди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди. 

"Кичик Оқмачит" - "Ислом" 9:0

"Бегобод" - "Зиё Нурсух" 5:6

"Пасткиқўриқ" - "Оқмачит" 0:0 (пенальтилар бўйича - 2:1)

Маҳаллалардаги ёшлар иштирокида “Ҳоким кубоги” баҳслари давом этмоқда.