Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўқув марказларида IT соҳасини ўрганиш учун ҳам таълим кредити берилади
2023-02-27 18:02:39 161
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№79, 27.02.2023й) билан, нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Қарорга кўра, таълим кредити:
- базавий ҳисоблаш миқдорининг 65 бараваригача (бугунги кунда 19 млн 500 минг сўм) миқдорда;
- Марказий банкнинг асосий ставкасида (бугунги кунда 15%);
- бир йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга;
- ҳар йили 5 минг нафаргача ёшларга берилади.
"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оила фарзандлари учун гаров ва кафиллик талаб этилмайди.