Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўқувчилар мактабда иккита хорижий тил ва касб-ҳунар ўрганмоқда
2023-02-27 16:12:33 172
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимиздаги мактабларда ёшларни камида иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш устувор вазифа этиб белгиланган.
Бу борада Ўзбекистон туманида ҳам зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Қумбосди маҳалласида жойлашган 45-умумтаълим мактаби туманда ўқувчиларни хорижий тил ва касбга йўналтириш бўйича намуна сифатида танлаб олинган таълим муассаларидан бири. Мактабда 765 нафар ўқувчи таҳсил олади, шулардан 93 нафари 10-11 синф ўқувчилари.
Айни вақтда мактабда ўқувчиларга инглиз ва немис тиллари, шунингдек, тикувчилик, қандолатчилик, маиший техника устаси, ахборот технологиялари (IT) сирлари пухта ўргатилмоқда.
Мактабда тўгараклар фаолияти учун 5 та махсус хона ажратилган. Хоналарнинг барчаси керакли жиҳозлар билан таъминланган. Тўгараклар фаолиятини юритиш учун мактабнинг технология фани ўқитувчилари билан биргаликда, тадбиркор ва моҳир усталар ҳам жалб этилган.