Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Кўл Элаш маҳалласидаги 300 га яқин хонадоннинг тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланади
2023-02-27 16:04:32 146
Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилашга қаратилган манзилли тадбирлар изчил давом этмоқда.
Туманнинг кўплаб ҳудудларида давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида қурилиш-ободлик ишлари олиб борилмоқда.
Кўл Элаш маҳалласининг Дўстлик кўчасида жойлашган 300 га яқин хонадонда тоза ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ қийинлик ва муаммолар мавжуд эди. Айниқса, ёз фаслида тоза ичимлик сувининг чиқмаслиги ҳудуд аҳлига кўплиб қийинчиликларни келтириб чиқар эди. Президентимиз қарори асосида бугун мазкур муаммони бартараф этиш борасида амалий тадбирлар олиб борилмоқда.
Маҳаллада 150 метрдан зиёд чуқурликдаги тоза ичимлик суви қудуқ қазилиб, 650 метрга яқин тармоқ тортилди. Сув иншоотини ишга тушуриш учун алоҳида трансформатор пункти ҳам ўрнатилди. Амалий ишлар давомида суви минораси ҳам ўрнатилиши белгиланган. Таъкидланганидек, мазкур ишлар натижасида маҳалладаши 300 га яқин хонадоннинг тоза ичимлик таъминоти яхшиланади.