Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қуёш панелларини ўрнатган фуқароларга субсидия берилади, бир қатор солиқлардан озод этилади
2023-02-25 11:05:17 143
Жорий йил 16 февралда “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуёш панелларини ўрнатган фуқаролар ер солиғи ва мол-мулк солиғидан озод қилинади. Бундан ташқари, улар юридик шахслар томонидан умумий фойдаланишдаги тармоқ учун сотилган электр энергияси учун ундириладиган даромад солиғини тўлашдан ҳам озод қилинади.
Шу йилнинг 1 апрелидан умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 3 йил муддатга, ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса – 10 йил муддатга қатор солиқ турларини тўлашдан озод этилади.
Қуёш панелларини ўрнатмоқчи бўлган фуқаро ва тадбиркорларга юртимиздаги “Микрокредитбанк”, Халқ банки, Ипотека-банк, “Қишлоққурилишбанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк”ларда кредитлар ажратилмоқда. Мисол учун, Халқ банки томонидан фуқаролар учун бошланғич тўловисиз “Яшил макон” истеъмол кредити 5 йилгача муддатга 15 фоиздан 60 миллион сўмгача кредит берилмоқда. Кредит таъминоти жисмоний шахс кафиллиги асосида кредит базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробаридан ошганда мол-мулк гарови қўйиш орқали ажратилади.
Аҳоли ўз хонадонида панел ўрнатса, эҳтиёжидан ортиқ тармоққа сотган электр энергиясининг ҳар бир киловати 1 минг сўмдан сотиб олинади. Ҳозирги тариф 295 сўмни ташкил этади. Ҳар ойда ҳисоб-китоб қилиб, маблағлар хонадон эгасининг пластик картасига ўтказиб берилади.