Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга субсидия берилади
2023-02-25 10:16:55 133
“Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–73-сон, 24.02.2023 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Ипакчилик ва тутчилик факультети очилди.
2023 йил 1 мартдан 2026 йил 1 январгача пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга улар томонидан бевосита пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади.
2023 йил 1 апрелдан “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган ипак маҳсулотларини экспорт қилиш операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлишини ҳисоблашнинг ягона муддати божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан 360 кун этиб белгиланди.
2023 йил 1 мартдан хом ипакни экспорт қилиш тартиби соддалаштирилади.
Маълумот учун: Президент қарорида кўзда тутилган солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2026 йил 1 январгача узайтирилган.