Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Яширинган қарздор топилди ва ундан 19,5 млн. сўм алимент қарзи тўлиқ ундирилди
2023-02-25 09:16:51 127
Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими иш юритувида ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг 24.07.2020 йилги суд буйруғига асосан қарздор К.Н.дан ундирувчи К.Д. фойдасига икки нафар фарзандини моддий таъминоти учун ойлик даромадларидан 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, қарздор К.Н. 19.500.000 сўм алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб яширинганлиги сабабли, 03.02.2023 йилда давлат ижрочиси унга нисбатан қидирув эълон қилган.
Бошқарманинг қидирув шўъбаси инспекторлари томонидан ўтказилган қидирув тадбирлари натижасида қарздор К.Н. 23.02.2023 йил куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшаётганлиги аниқланиб, ушланган.
Қарздорга унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ва ундан ундирувчи К.Д фойдасига алиментдан бўлган қарзи 19.500.000 сўм тўлиқ ундирилиб, унга келгусида алимент тўловларини белгиланган муддатда тўлаши шартлиги тушунтирилган.
МИБ Ўзбекистон тумани бўлими