Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг олтмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтди

×

 2023-02-24 23:41:35    50

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Сессия ишида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлудахон Ходжаева, туман Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон туманида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 сентябрдаги “Яшил боғлар” ва “Яшил жамоат парклари”ни барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 529-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон тумани ҳудудида “Яшил боғлар” ташкил этиш тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарорининг тумандаги ижросини таъминлаш, “Аёллар дафтари”нинг 4-босқич рўйхати, “дафтар”га киритиладиган хотин-қизларга кўрсатиладиган амалий ёрдамлар прогнозлари ва “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 709-сонли қарорларининг тумандаги ижроси тўғрисида;

2023 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича дастурларнинг бажарилиши чора-тадбирлари ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли масъуллар депутатлар олдида ўз ҳисобот ва ахборотларини тақдим этдилар.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан мутасаддиларга саволлар берилиб, муҳокамалар ўтказилди. 

Сессия давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева сўз олиб, янгиланган Меҳнат кодекси ҳамда Ўзбекистон қонунчилигида 2023 йилдан бошлаб кучга кирадиган бир қатор ўзгариш ва янгиликлар ҳақида яна бир бор батафсил маълумотлар берди. Қонунчиликдаги мазкур ўзгариш ва янгиликларни жойларда кенг оммага етказиш бўйича мутасаддиларга ўз тавсияларини билдириб ўтди.   

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.