Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 207 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида "Ҳоким кубоги" мусобақаларига старт берилди

×

 2023-02-24 23:15:35    65

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани маҳаллаларидаги ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол ва волейбол турлари бўйича туман ҳокими кубоги мусобақаларига старт берилди.

Мусобақаларнинг тегишли низомларига кўра маҳаллардаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигитлар мини футбол бўйича, айни шу ёшдаги хотин-қизлардан иборат жамоалар эса волейбол бўйича ўзаро беллашадилар.

Спорт баҳслари 15 мартга қадар давом этиши, якунда ғолиб ва совриндор жамоалар туман ҳокими кубоги ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланиши белгиланган.

Спорт тадбирларининг бугунги очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев маҳаллаларда ёшлар ўртасида ўтказилаётган мазкур спорт мусобақалари ёшларнинг бўш вақтни кўнгилли ва фойдали ўтказиш, ёшлар ўртасида спорт тарғиботини кучайтиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, барча жамоаларга омад тилади. 

Маҳалла ёшларини оммавий спорт тадбирларидаги фаол иштирокини таъминлаш юзасидан тегишли масъуллар ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига тавсия ва кўрсатмалар берилди.