Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 87 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яна бир гуруҳ эҳтиёжманд хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди

×

 2023-02-24 23:04:04    134

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, “Аёллар ва ёшлар” дафтарлари рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш, айниқса, уларни бандлигини таъминлашга қаратилган амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда. 

Бугун ҳам маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тавсия ва ташаббуси асосида ана шундай тоифадаги аёлларнинг саккиз нафарига замонавий тикув машиналари топширилди.

Қозиқузот қишлоғидаги сайёр қабул ва хатлов ўрганишлари олдидан ташкилланган учрашувда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева иштирок этди. 

Учрашув давомида маҳаллаларда аниқланган муаммоларни ҳал этишда ҳоким ёрдамчиларининг вазифалари, хусусан аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлаб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида бажарилаётган ишлар самарадорлиги ҳақида тўхталинди.

Шунингдек, "дафтарлар”га киритилган хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатиш, уларни бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаини шакллантиришга қаратилган бу каби амалий тадбирлар давом этиши таъкидланди.