Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет”: маҳалладаги муаммо ҳал бўлди

×

 2023-02-23 18:59:24    70

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги Кичик Тагоб маҳалласидаги таъмирталаб йўллар “Ташаббусли бюджет” платформасида овоз тўплаш орқали таъмирланиб, маҳалла аҳлининг кўп йиллик орзуси ушалди.

Кичик Тагоб маҳалласи туман марказидан 11 километр олисда жойлашган. 4 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. 

Мазкур маҳалла аҳли “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида фаол иштирок этиб, ғолиб бўлди. Натижада маҳалладаги ички йўлларнинг таъмирталаблиги, қишда лой, ёзда эса чанг эканлиги билан боғлиқ муаммолар ижобий ҳал этилди. 

Айни кунларда пудратчи ташкилот йўлсозлари томонидан маҳалланинг ички йўлларига 3,5 километр масофада аслфальт ётқизилмоқда.