Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Шўрсувдаги оилавий шифокорлик пункти замонавий кўриниш ҳамда қулай шарт-шароитларга эга бўлди

×

 2023-02-23 08:21:04    57

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Шўрсув маҳалласидаги оилавий шифокорлик пункти мукаммал таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

Пункт биносини таъмирлаш учун вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан маҳаллий бюджетдан 500 миллион сўм маблағ сарфланди. Натижада чегарадош ҳудудда жойлашган маҳаллада яшовчи 2000 нафардан зиёд кўп миллатли аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги ошди. 

Узоқ йиллар давомида таъмирга муҳтож бўлган тиббиёт масканида амалга оширилган ободлик ишлари шўрсувликлар учун муносиб қулайлик яратди. 

Бунёдкорлик ишлари доирасида муассасада 3 ўринли кундузги стационар ҳам ташкил этилди. Айни масканда муолажа хоналари билан биргаликда, лаборатория хизмати ҳамда ижтимоий дорихона ҳам мавжуд. Тез тиббий ёрдам шаҳобчаси эса ҳудуд аҳлига тез ва самарадор, сифатли тиббий ёрдам кўрсатишга хизмат қилмоқда.