Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 47 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Одил судловга эришиш мақсадидаги чора-тадбирлар

×

 2023-02-20 20:16:37    70

PDF yuklash
Chop etish


2023 йил 16 январдаги «Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-11-сон Фармони ижросини самарали таъминлаш мақсадида 2023 йил 18 январь куни муҳтарам президентимиз томонидан “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони имзоланиб, унга кўра Бош прокурорга Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ихтисослашган прокурорлар корпуси фаолиятида 2023 йил 1 сентябрга қадар «Судларда прокурор иштироки» ахборот тизимини яратиб, дастлаб синов тарзида ишга туширсин ҳамда 2024 йилдан амалиётга тўлиқ жорий этиш, Олий суд билан биргаликда 2023 йил 1 июлдан Бош прокуратура ва Олий суд ахборот тизимларини интеграция қилиш йўли билан ўзаро ҳужжат алмашинувини тўлиқ йўлга қўйиш вазифаси юклатилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг эмблемаси тасдиқланди.

Одил судлов фаолиятини амалга ошириш учун жалб этилган ресурслардан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Олий суд Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда: илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда айрим тоифадаги фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш ваколатини тегишлилиги бўйича маъмурий органларга ўтказиш; айрим тоифадаги жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қуйи инстанция судларининг ўзида якунлаш тартибини белгилаш; фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича тарафларни келиштириш ва медиация институтини кенг жорий этиш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилишини таъминлаш вазифалари юклатилди.

Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари ўз фаолиятини самарали амалга оширишлари учун Олий суд суд биноларида алоҳида хизмат хоналари ажратилишини, Бош прокурор мазкур хоналарнинг жиҳозланишини таъминлаш чораларини кўриши белгиланди.

Рақамли технологиялар вазирлиги доимий равишда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш бўйича белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишига кўмаклашиб бориш, Олий суд билан биргаликда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрдаги «Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4818-сон қарори ижросини мониторинг қилиши белгиланди.

Ш.М.Мирзакиров

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси