Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ундирувлар давом этмоқда
2023-02-20 17:22:26 121
Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон тумани бўлими томонидан Президент ҳузурида жорий йилнинг 6 февраль куни энергия таъминоти соҳасида назорат тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган йиғилиш давомида Энергоинспекция ва Мажбурий ижро бюросининг ишини такомиллаштириш, электр ва табиий газга уланишда янгича ёндашувларни жорий қилиш ҳамда дебитор қарздорликни қисқартиш юзасидан берилган топшириқлар ижроси юзасидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 20 февраль ҳолатига бўлими иш юритувида 13 та 685,4 млн. сўмлик “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига ҳамда 60 та 902,9 млн. сўмлик “Фарғона ХЭТК” АЖ фойдасига қарздорлик ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган.
Шундан, февраль ойини ўтган даврида бўлим томонидан 5 та ижро ҳужжати бўйича 209,0 млн. сўмлик “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига ва 36 та ижро ҳужжати бўйича 711,0 млн. сўмлик “Фарғона ХЭТК” АЖ фойдасига қарздорликлар ундирилиши таъминланди.
Мисол учун, Ўзбекистон туманлараро иктисодий судининг 23.09.2022 йилги қарздор "ARABELLA CLASS GIPS" хусусий корхонасидан “Фарғона ХЭТК” АЖ фойдасига 65,4 млн. сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан 65,4 млн. сўм қарз жамият фойдасига 19.02.2023 йилда тўлиқ ундирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон туманлараро иктисодий судининг 24.03.2023 йилги қарздор “Яйпан Қурилиш Инвест” МЧЖдан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 250,8 млн. сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан 20.02.2023 йил ҳолатига 139,4 млн. сўм қисман қарздорлик ундирилиб, қолган қисми бўйича қарздорга тегишли бўлган кўчмас-мулк бино-иншооти ҳатланди.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.02.2023 йилги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан дебиторликни қисқартириш борасида ишлар жадал олиб борилмоқда.
МИБ Ўзбекистон тумани бўлими