Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Хатлов давомидаги мурожаатлар асосида Зинашанинг таъмирталаб ички йўллари шағалланиб, ҳудудга янги таянч устунлари ўрнатилмоқда
2023-02-20 17:06:34 129
Ўзбекистон тумани ҳокими бошчилигидаги масъулларнинг “Зинаша” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “хонадонбай” ўрганишлари давомида аниқланган кўплаб масала ва мурожаатлар ўз ижобий ечимини топмоқда.
Ишчи гуруҳлар томонидан аниқланган кадастр, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, пенсия таъминоти, моддий ёрдам, кредит, мактабгача таълим, бандликни таъминлаш каби турли йўналишлардаги 50 дан зиёд мурожаат ва масалалар ижрога қаратилиб, уларнинг аксариятини қисқа муддатларда ижобий ҳал этишга эришилди.
Шунингдек, маҳалладаги ўрганишлар ва аҳоли мурожаатлар асосида “Гилосзор” кўчаси ички йўлларига 1 километрга яқин шағал тўшалди. Ҳудудда электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида дастлабки бочқичда 32 та янги таянч устунлари келтирилди. Айни кунларда туман энергетиклари томонидан мазкур таянч устунларини белгиланган ҳудудларга ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.