Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий муносабат
2023-02-18 17:03:04 147
Ижтимоий тармоқларда Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси тасарруфидаги 4P-154 “Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобиль йўлининг Ўзбекистон тумани Қудаш маҳалласидан ўтган маълум қисмининг таъмирталаблигига оид видеоматериал эълон қилинди.
Мазкур танқидий материал юзасидан Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси қуйидагиларни маълум қилади:
4P-154 “Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобиль йўлининг Ўзбекистон тумани бўйлаб жойлашган қисмида ўтган икки йил давомида бир қатор жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Хусусан, 2021 йилда автомобиль йўлининг Конизар қишлоғи, Оқтепа, Абдурахмон Жомий номли маҳаллалари ва Дўстларобод қўрғони бўйлаб жойлашган 10 километрлик қисми, айни шу йили Қудаш маҳалласида 17 минг кв.метр ҳамда 2022 йилда Кўл Элаш, Тинчлик ҳамда Қумбосди маҳаллаларидан ўтувчи қисмида 14,5 минг квадрат метр жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиб, янги асфальт қопламаси ётқизилган.
Автомобиль йўлининг ижтимоий тармоқларда эълон қилинган қисми, яъни Қудаш қишлоғидаги 12-километри ҳамда унга қўшимча масофадаги қисмида ҳам жорий 2023 йилги манзилли дастур асосида мукаммал таъмирлаш ишлари кўзда тутилган.
Йўлнинг айни мазкур қисми жорий қиш мавсумида кузатилган аномал совуқ шароитида юзага келган музламалар ҳамда 15-17 февраль кунлари тинимсиз ёғган ёмғир оқибатида таъмирталаб ҳолга келган.
Таъкидланганидек, яқин муддатларда автомобиль йўлининг мазкур қисмида мукаммал таъмирлаш ҳамда йўлни равон ва соз ҳолатга келтириш ишлари амалга оширилади.