Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Телов қишлоғидаги 130 дан зиёд хонадонга илк бор обиҳаёт кириб боради

×

 2023-02-17 20:19:09    63

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Телов қишлоғида мавжуд 130 дан зиёд хонадоннинг ҳеч бирига шу вақтга қадар тоза ичимлик суви тармоқлари кириб бормаган эди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли қарорига мувофиқ, айни кунларда ушбу муаммони бартараф этиш, ҳудудни ичимлик суви билан таъминлаш бўйича қизғин жараёнлар давом этмоқда.

Қишлоқда 2000 метр ичимлик суви тармоғи тортилмоқда. Лойиҳа доирасида сув қудуғи қазилиши ҳам белгиланган. Эзгу тадбир натижасида қишлоқ аҳлининг 1,5-2 чақирим наридан сув ташишларига барҳам берилади.