Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 54 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тинчлик йўлидаги жасорат ҳеч қачон унутилмайди

×

 2023-02-17 20:15:52    132

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманида Чекланган контингент ҳарбий қисмларининг Афғонистон ҳудудидан олиб чиқилганлигининг 34 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Ором” мажмуасида ташкилланган тадбирда “Ветеран” бирлашмаси туман бўлими аъзолари – Афғонистонда йигитлик бурчини ўтаган ветеран ҳарбийлар таклиф этилиб, уларга эҳтиром кўрсатилди. 

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари дунёда ҳеч қачон уруш ҳеч қачон уруш бўлмаслиги, она ватанимиз ва бутун ер юзида ҳамиша тинчлик, фаровонлик ҳукм суришини тилаб, қўшни элда тинчлик учун курашган ўғлонлар ҳамиша эъзозда эканлигини таъкидладилар.

Бу урушдан кўплаб оилалар азият чеккани ва мард йигитларнинг жанглардаги жасоратларини эсланди. Афғон урушида ҳалок бўлганлар хотираси ёдга олинди. 

Тадбир иштирокчиларининг бир гуруҳи-байналминал жангчи фахрийларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари ҳамда тегишли медал ва орденлар топширилди. 

Қўшни Афғонистон ҳудудида тинчликни таъминлаш мақсадида 1979 йил 25 декабрда бошланган ҳарбий ҳаракат, 1989 йил 15 февраль куни Ҳайратон кўприги орқали қўшинларимизнинг олиб чиқиб кетилиши билан якун топганди.

Яқин ўн йил давом этган ҳарбий ҳаракатлар чоғида республикамиздан 65 минг нафарга яқин аскар иштирок этиб, улардан 1520 нафари ҳалок бўлган, 2,5 мингга яқини оғир тан жароҳатларини олганлар.

Таъкидланишича, Афғон заминида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун Ўзбекистон туманидан мингдан зиёд аскарлар иштирок этишган. Айни кунларда улардан 650 нафардан зиёди ўз оилалари бағрида, тинч ва фаровон юртимизда умргузаронлик қилмоқдалар.