Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 55 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Дарвешобод” маҳалла фуқаролар йиғинида учта янги трансформатор ўрнатилди

×

 2023-02-15 11:16:24    165

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани маҳаллаларида аҳолининг яшаш шароити ва турмуш фаровонлигини юксалтириш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган манзили тадбир ва дастурлар ижроси таъминлаб борилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш орқали аҳолига қулай шароитлар яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида тумандаги “Дарвешобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам қатор ободлик-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, ҳудуддаги аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида маҳалла ўрамидаги Тўлқин ҳамда Дарвешобод қишлоқлари бўйлаб 240 дан зиёд янги таянчлар ўрнатилиб, 9 минг метрдан зиёд замонавий турдаги СИП кабеллари-янги ҳаво тармоқлари тортилмоқда.

Куни кеча эса маҳаллада ҳар бирининг қуввати 160 кВА бўлган жами учта та янги трансформатор ўрнатилди.

Айни кунларда пудратчи ташкилот энергетиклари томонидан мазкур янги трансформатор пунктларидан чиқувчи электр узатиш ҳаво тармоғида монтаж ишлари олиб борилмоқда. Қайд этилишича, мазкур ишлар натижасида ҳудуддаги 350 дан зиёд аҳоли хонадонлари ҳамда мактаб ва мактабгача таълим ташкилотида электр таъминоти яхшиланади.