Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 211 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Буюк шоир ва мутафаккир таваллуди кенг нишонланмоқда

×

 2023-02-09 15:54:54    83

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида сўз мулкининг султони Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шоир ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган турли адабий кечалар, мушоиралар, давра суҳбатлари, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Яйпан шаҳридаги 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида буюк бобокалонимиз таваллудига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими мутасаддилари, маънавият тарғиботчилари, аҳоли вакиллари ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.


Тадбирда буюк мутафаккир ижодининг ўзига хос жиҳатлари хусусида сўз юритилди. Сўз мулкининг султони, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий ижоди ва ҳаёт йўли орқали бутун инсониятга улкан мерос қолдиргани, уни ўрганиш ёш авлодни комил инсон сифатида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Бадиий кечада тумандаги 22-умумтаълим мактаби ўқувчи ёшлари ҳамда устоз-мураббийлари жамоаси томонидан тайёрланган дастур, шоир асарлари асосида яратилган саҳна кўринишлари намойиш этилиб, Навоий ғазалларидан намуналар ўқилди, қўшиқлар ижро этилди.