Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Олис ҳудуддаги мактаб филиалини мукаммал таъмирлаш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда

×

 2023-02-09 15:49:14    75

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги 45-умумтаълим мактабининг Қайнарбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини Янгиҳаёт қишлоғидаги филиали бино-иншоатлари, дастлаб 1989 йилда Республика қишлоқ хўжалиги вазирлиги пиллачилик бошқармаси таъсисчилигида қурилган.

Мактаб филиалига ҳудудда истиқомат қилувчи 180 нафар ўқувчилар 1-8 синфларда таҳсил олиш учун қатнашади.   

2021 йилда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан маҳаллий бюджет ҳисобидан 531 миллион сўм маблағ сарфланиб, ушбу масканда жорий таъмирлаш ишлари бажарилган. Бунда таълим даргоҳи ўқув биносининг 1-қават йўлак қисми, 8 та синф хоналари ҳамда мавжуд 12х24 ҳажмдаги спорт зал ва бошқа масканлари таъмирдан чиқарилган эди. Шунингдек, айни ўша йили 2-сектор раҳбари, туман прокурори ташаббуси билан ҳомийлик маблағлари асосида мактаб ҳовлисига 400 метр масофада ичимлик суви тармоғи тортилиб, тоза ичимлик суви ҳам чиқарилган.


Таълим муассасасида айни кунларда жадал суръатларда давом этаётган навбатдаги мукаммал таъмирлаш ишлари эса давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман прокурори Музаффаржон Абдурахманов таълим масканида бўлиб, таъмирлаш ишларининг бориши билан танишдилар.

Шу кунгача пудратчи ташкилот усталари томонидан биноларнинг эшик ва ромлар янги ҳамда замонавийсига алиштирилиб, том қисми мукаммал таъмирланмоқда. Хоналар ва бино ташқи фасадини кўркам ҳолга келтириш каби бир қатор ободлик ишлари давом этмоқда.

Туман раҳбари масъулларга айни қурилиш-таъмирлаш ишлари доирасида мактаб филиалининг иссиқлик тизимини ҳам соз ҳолатга келтириш ҳамда жараён бўйича бошқа зарурий таклифларни ижрога қаратиш топшириқларини берди.