Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 46 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида навбатдаги бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

×

 2023-02-08 21:38:35    148

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Яйпан шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида навбатдаги “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Туман ҳокимлиги, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан ўтказилган тадбир меҳнатга лаёқатли фуқаролар, шунингдек, ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш, фуқаролар учун доимий даромад манбаларини яратиш ва уларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида ташкил этилди.

Ярмарка иштирокчиларига тумандаги корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари томонидан 200 дан зиёд бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига кўра, ярмарка натижасида 10 нафар фуқаро доимий ишларга, 15 нафар хотин-қизларга эса чеварчилик йўналишида касб-ҳунарга қайта ўқитиш учун йўлланмалар берилди. 4 нафар фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланди.

Меҳнат ярмаркаси давомида ҳамшира мутахассислигига эга бўлиб, ҳозирда ишсиз бўлган 20 нафарга яқин аёл-қизлар шу ойда тегишли тартибда ўтказиладиган танловга йўналтирилган бўлса, 20 нафардан зиёд фуқароларга меҳнат қонунчилиги, тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш йўналишлари бўйича зарурий маслаҳатлар берилди.