Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ташаббус натижаси: бир маҳалланинг 9 та кўчаси асфальтланди
2023-02-07 19:40:47 142
Ўтган икки йилдан буён юртимизда “Ташаббусли бюджет” доирасида ажратилаётган маблағлар ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб муаммоларига ечим бўлмоқда.
Ўзбекистон туманида ҳам айни лойиҳа асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудлар ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Тумандаги “Сулаймон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси мазкур лойиҳанинг ўтган 2022 йилнинг кузида ташкилланган 2-мавсумида фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришган эди. Бу эса маҳалладаги баъзи ички йўлларнинг таъмирга муҳтожлиги, ёзда чанг, қишда лой бўлишидек маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаммога ечим бўлди.
Лойиҳа доирасида ҳудудда бошланган асфальтлаштириш ишлари ўтган бир неча ҳафталардаги совуқ об-ҳаво шароити туфайли вақтинчага тўхтаб қолган бўлса, кунлар илиши билан куни-кеча режадаги ишлар ўз ниҳоясига етказилди.
Маҳалладаги 9 та кўчанинг 3,5 чақиримлик ички йўллари асфальтланиб, ҳудуд янада обод ва кўркам масканга айланди.