Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қоратепа маҳалласидаги 50 йиллик кўприк таъмирланиб, кенгайтирилмоқда

×

 2023-02-07 10:09:58    73

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги Қоратепа маҳалласи бўйлаб ўтган Катта Фарғона канали устидаги кўприк ҳудудни кўплаб қўшни маҳаллалар билан боғлашга хизмат қилади. Таъкидланишича, мазкур кўприк 1970-йилларда барпо этилган.

Вақт ўтиши билан таъмирга муҳтож ҳолга келиб қолган мазкур кўприк, айни кунларда аҳоли мурожаатлари ҳамда манзилли дастур асосида таъмирланмоқда. 

Таъмирлаш ишлари билан биргаликда, кўприкнинг икки томони кенгайтирилиб ҳайдовчи ва пиёдалар учун қулайликлар яратилмоқда. Мазкур қурилиш-таъмирлаш ишларига дастур асосида 900 млн. сўмдан зиёд маблағ сарфланиши белгиланган.