Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мурожаат ва ижро: "Туюл" маҳалласида ўтказилган ўрганишларда ҳудуд аҳлининг бир қатор муаммоларига ижобий ечим топилди

×

 2023-02-06 15:32:40    57

PDF yuklash
Chop etish


Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, фуқароларнинг мурожаат ва муаммолари ечимини топиш мақсадида Ўзбекистон туманидаги маҳаллаларда “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ўрганиш жараёнлари олиб борилмоқда. 

Аҳоли билан мулоқотнинг янги тизими асосида ана шундай ўрганишлар “Туюл” маҳалласида ўтказилди. Туман ҳокимининг ҳудудда ўтказган сайёр қабули ҳамда тузилган ишчи гуруҳлар томонидан сўнгги икки кун давомида маҳалладаги 751 та хонадонлар тўлиқ ўрганилди.

Ўрганишларда 20 дан зиёд турдаги 100 ортиқ мурожаат ва муаммолар аниқланиб, бугунга қадар уларнинг аксариятини ҳал этишга эришилди. 

Хусусан, маҳалланинг “Маданият” кўчасидаги 750 метр масофадаги ички йўл шағаллаштирилди, ҳудудга 26 дона янги темир-бетон таянч устунлари келтирилиб, уларни “Мустақиллик”, “Дўстлик”, “Маданият” ва “Истиқлол” кўчалари бўйлаб ўрнатиш ишлари бошланди. “Дўстлик” кўчасидаги ичимлик суви тармоғи таъмирланди, айни жараён “Истиқлол” кўчасида ҳам давом этмоқда. Маҳалладаги 5 нафар эҳтиёжманд фуқароларга “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам пуллари ажратилди. Шунингдек, 3 нафар хотин-қизлар ва 1 нафар ёшнинг мавжуд муаммоларини “Аёллар ва ёшлар дафтарлари” рўйхатига киритиш орқали ҳал этиш чоралари белгиланди. 

Туман тиббиёт бирлашмасининг тор доирадаги мутахассислари жалб этилиб, маҳалладаги тиббиёт пункти ҳамда хонадонлар бўйлаб тиббий кўрик ташкилланди ва унда 100 нафарга яқин аҳоли вакиллари қамраб олинди.

Айни маҳаллада аҳоли мурожаатлари асосида белгиланган вазифаларни амалга ошириш тадбирлари давом этаётган бўлса, ана шундай “хонадонбай” ўрганиш жараёнлари туманнинг энг олис маҳаллаларида ҳам ташкилланиши белгиланган.