Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги эшкак эшиш спорт базаси фаолияти кенгайтирилмоқда: масканда спортсеварларнинг бошқа спорт турлари билан ҳам мунтазам шуғулланиш имконияти яратилади
2023-02-01 11:21:20 139
Ўзбекистон туманидаги мавжуд байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўзига хос тажриба мактабига бундан 23 йил аввал Пасткиқўриқ маҳалласида асос солинган.
Маҳалладаги мавжуд мослаштирилган спорт тўгараги вилоят ҳокимлигининг ташаббуси ва қўллаб-қувватлови билан ўтган 2020 йилда замонавий спорт базасига айлантирилди.
Бугунги кунда туманда 70 нафарга яқин ёшлар мазкур спорт тури билан мунтазам шуғулланишмоқда. Шунингдек, 50 нафардан зиёд енгил атлетикачилар ҳам айни масканда устозлари бошчилигида машғулотлар олиб боришмоқда.
Айни кунларда ушбу спорт базаси фаолиятини янада кенгайтириш, ёшларни қўшимча спорт турлари билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш мақсадида масканда қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, 25×8 м ҳажмдаги замонавий сузиш ҳавзаси, 22×42 м ҳажмли сунъий қопламали мини-футбол майдони ҳамда сузувчилар учун замонавий ечиниш-кийиниш ва санитария хоналари барпо этилмоқда. Мазкур бунёдкорлик ишларини амалга ошириш учун вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан қарийб 500 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
Таъкидланишича, ушбу амалий сайъи-ҳаракатлар натижасида бу ерда алоҳида сузиш бўлими ҳам йўлга қўйилади. Навбатида эса, спортнинг бокс, аралаш жанг санъати, таэквондо ва шахмат турлари бўйича бўйича ҳам бўлимларни ташкил этилиши кўзда тутилган.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев спорт муассасасида бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан танишди. Пудратчи ташкилот вакиллари ҳамда соҳа масъуллари билан лойиҳанинг сифат ва самарадорлиги муҳокама қилинди. Масъулларга қурилиш жараёни давомида сифат ва қулайликка жиддий эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан бир қатор кўрсатма-топшириқлар берилди.
Маълумот ўрнида, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича туман маҳорат мактабининг тарбияланувчилари республика чемпионлари, осиё ва жаҳон чемпионатлари совриндорлари шарафига эга бўлиб, шу кунгача 2 нафар халқаро тоифадаги спорт устаси, 12 нафар Ўзбекистон спорт устаси ва 200 нафардан ортиқ спорт усталигига номзодлар етишиб чиққан.