Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси билан 40 нафар эҳтиёжманд хотин-қизга замонавий тикув машиналари топширилди
2023-01-31 19:55:32 130
Ўзбекистон туманида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг тавсия ва ташаббуси асосида яна 40 нафар хотин-қизлар замонавий тикув машиналарига эга бўлдилар.
Ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳудудларда оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ногиронлиги бор, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш жараёнларида улар ана шу йўсинда ижтимоий қўллаб-қувватланмоқда.
Бугун ҳам “Аёллар ва ёшлар дафтарлари”даги бир гуруҳ опа-сингилларнинг турмуш шароитини яхшилаш, доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан субсидия асосида замонавий тикув машиналари бепул топширилди.
Шу муносабат билан ташкилланган учрашувда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов, дахлдор мутасаддилар ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.