Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ўсиш нуқтаси” тадбиркорлик бўлган Қоратепа маҳалласида айни соҳа янада ривожланмоқда
2023-01-31 19:47:44 149
Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов ҳамроҳлигида “Қоратепа” маҳалласида бўлиб, ҳудудда маҳаллабай ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Маҳалла масъулларининг айни йўналишда олиб бораётган фаолияти самарадорлиги таҳлил қилинди. Мутасаддиларнинг ҳисоботлари бевосита маҳалланинг ўзида тингланди.
Туман марказидан 25 чақирим олис масофада жойлашган, 530 га яқин хонадонда 2500 дан зиёд аҳоли истиқомат қилувчи мазкур маҳалланинг асосий ўсиш нуқтаси дея тадбиркорлик ва томорқачилик (иссиқхона) йўналишлари белгиланган.
Таъкидланишича, айни ҳудуднинг ўзида 35 та иссиқхоналар, 30 га яқин савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари мавжуд. Яратилган имконият ва амалий саъйи-ҳаракатлар натижасида маҳаллада ана шу тадбиркорлик фаолияти янада ривожланмоқда. Айниқса, кичик тадбиркорлик субъектлари салоҳиятини ошириш борасида янгидан-янги лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
Хонадонма-хонадон юрилганда, аҳоли турмуш даражаси, даромад манбаи ва томорқадан фойдаланиш ҳолатлари кўздан кечирилиб, маҳалла аҳли вакилларининг ўзлари шуғулланаётган фаолиятларини янада ривожлантириш бўйича таклиф ва мурожаатлари ҳам тингланди.
Туман раҳбари масъулларга, айниқса маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига ҳудудда саноат ва истиқболли инвестиция лойиҳаларини кенг тадбиқ этиш, барча манба ва имкониятлардан фойдаланиб, аҳоли турмуш даражасини янада оширишга кўмаклашиш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.